Главная
» » Вниманию Акционеров АО "Кукон ёг-мой"!!!
So'ngi-yangiliklar

"Қўқон ёғ-мой" Акциядорлик Жамияти Акциядорлари диққатига!!!

"ҚЎҚОН ЁГ-МОЙ" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

  • «Қўқон ёғ-мой» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Қўқон шахар, Мовароуннахр кўчаси 84 – уй манзилида, жамият мажлислар залида 2017 йил 27 март душанба куни соат 14-00 да қуйидаги кун тартиби билан ўтказилади.
  • Кун тартибидаги масалалар:
  • 1. Жамият Кузатув Кенгаши таркибини сайлаш
  • 2. Жамият бошқаруви раисини сайлаш ва уни ишга ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини кўриб чиқиш.
  • Акциядорларни рўйхатга олиш шу куни соат 13-00 дан бошланади.
  • Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.
  • Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларга хабарнома жўнатиш учун реестр очиш санаси: 15.03.2017 йил, овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхатини тузиш учун акциядорлар реестрини ёпилиш санаси : 20.03.2017 йил
  • Йиғилишни ўтказилиши бўйича қўшимча маълумотлар билан жамиятнинг расмий веб-сайти (www.quqonyogmoy.uz) орқали танишиш мумкин. Шунингдек, акциядорлар умумий йиғилишда кўриладиган масалаларнинг хужжатлари билан танишиш учун қуйидаги манзилга ёки телефон рақамлари ёни электрон почта манзилига мурожаат қилишлари мумкин:
  • Қўқон шаҳри, Мовароуннахр кўчаси 84-уй. тел: (код 0373) 542-47-29; 542-24-82. kokand_mjk@mail.ru
  • Ҳурматли акциядорлар! Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 62-моддасида акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига юборилиши хам назарда тутилган. Шу муносабат билан Сиздан ўз электрон почта манзилингизни жамиятга ёзма равишда ёки Kokand_MJK@mail.ru электрон почтага юборишингизни сўраймиз.
  • "Қўқон ёғ-мой” АЖ
  • Кузатув Кенгаши

 


Muallif: admin  11-03-2017, 12:20   Ko'rib chiqishlar: 1073   
Hurmatli mehmon, Siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi bo'lib kirdingiz. Biz Sizga ro'yxatdan o'tishni yoki, saytga o'z nomingiz ostida kirishni tavsiya qilamiz.
Izohlar (1)