Главная
» » Акциядорлар диққатига!
So'ngi-yangiliklar

Акциядорлар диққатига!

Акциядорлар диққатига!
«Қўқон ёғ-мой» АЖ акциядорлари диққатига! «Қўқон ёқ-мой» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши Қўқон шаҳар, Мовароуннахр кўчаси 84 уйда, жамиятнинг мажлислар залида 2015 йил 6 июн куни соат 11-00 да қўйидаги кун тартиби билан ўтказилади. Кун тартибидаги масалалар:
1. 2014 йил якуни бўйича жамият бизнес-режасининг бажарилиши, молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва 2015 йилда жамиятни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича белгиланган вазифалар тўғрисида бошқарув раиси хисоботи.
2. Жамият Кузатув кенгашининг корпоратив бошқарув тамойилларини бажарилиши бўйича хисоботи.
3. Жамиятнинг 2014 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссияси хисоботини тасдиқлаш ва ташқи аудиторлик текшируви хулосаси хақида.
4. Жамиятнинг 2014 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоб-вароғини тасдиқлаш.
5. 2014 йил якунлари бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш, дивиденд миқдори ва уни тўлаш тартибини тасдиқлаш.
6. Жамият Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижро органи аъзоларини рағбатлантириш миқдорларини тасдиқлаш.
7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
8. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
9. Жамият ижро органи аъзоларини сайлаш. Жамият бошқаруви раисини ишга ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини кўриб чиқиш. 10. 2015 йил учун жамият ташқи аудиторини тасдиқлаш ва унинг хизмати учун хақ тўлаш миқдорини белгилаш.
11. Жамиятнинг 2015 йил учун белгилаган "Бизнес-режаси”ни тасдиқлаш.
12. Жамиятнинг янги таркибий тузилмасини тасдиқлаш.
13.Жамият соф фойдасининг ишлаб чиқаришни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилган қисми хисобидан капитализация қилиш орқали Устав фондини ошириш.
14. Янги акциялар чиқарилуви тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш.
15. Жамият эълон қилинган акцияларининг энг кўп миқдорини белгилаш.
16. Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш.
17.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2015 йилдаги ПҚ-2340-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жамият Устав фондини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан оширишга доир тегишли қарорларни қабул қилиш (қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилиш, акциялар чиқарилуви тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш) ваколатини жамият Кузатув кенгашига бериш.
18. Қўшимча акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш. Акциядорларни рўйхатга олиш шу куни соат 10-00 дан бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.
Кузатув кенгаши.
Muallif: admin  1-06-2015, 09:24   Ko'rib chiqishlar: 1109   
Hurmatli mehmon, Siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi bo'lib kirdingiz. Biz Sizga ro'yxatdan o'tishni yoki, saytga o'z nomingiz ostida kirishni tavsiya qilamiz.